Бугун кумуш медаль соҳиби бўлган «Пахтакор» жамоасининг мавсумга оид статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Жорий мавсум «Пахтакор» таркибида энг кўп учрашувни Станислав Андреев ўтказган. У 25 учрашувда асосий таркибда майдонга чиққан. «Машъал» билан бўлиб ўтган ўйинда олган сариқ карточкаси туфайли 22-турни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. 2010 йил дақиқалар бўйича энг кўп учрашув ўтказган ўйинчи Боян Миладиновичдир. У жами 2153 дақиқа давомида майдонда тўп тепган. «Навбаҳор» билан бўлиб ўтган 24-тур учрашувини инобатга олмаганда болқонлик ҳимоячи қолган барча ўйинларда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Иккинчи давра ўйинларини анча сермаҳсул ўтказган Александр Гейнрих жамоа тўпурари бўлди. У кетма-кет 6 учрашувда рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилиб, жами 11та гол муаллифи бўлди.
Олий лиганинг сўнгги турида 70-дақиқада Одил Аҳмедов ўрнига майдонга чиққан Акром Баҳриддинов «Пахтакор» таркибида энг кам ўйнаган футболчи бўлди.
Ўринбосарлар таркибида тўп тепадиган футболчи катта акалари сафида бор йўғи 20 дақиқа тўп тепди, холос. Асли ҳужумчи бўлган Рўзим Аҳмедов бу йил биронта гол ура олмади. У 8учрашувда майдонга тушган бўлса-да, дақиқалари сони жуда оз 158.
Камолиддин Тожиев «Пахтакор»нинг энг қўпол футболчиси бўлди. Тожиевларнинг ўртанчаси кетма-кет икки ўйинда қизил карточка олган. «Машъал» билан ўйинда майдондан четлатилган ҳимоячи 5та ўйинга дисквалификация қилинганди. Афсуски у қайтишини яна бир бор қизил карточка билан «нишонлади». Қизиғи шундаки, Тожиев воҳанинг яна бир жамоаси «Насаф»га қарши учрашувда иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Қизилдан ташқари унинг ҳисобида тўртта сариқ карточка мавжуд.
Футболчиларнинг тўлиқ статистикаси билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.
Дарвозабонлар
№ Футболчи Таваллуд к. Ўйин Дақиқа
Гол СК ҚК
1 Жабборов Эркин * 24.08.1985
5 450 0 0 0
2 Жўраев Тимур 12.05.1984 19
1710 0 2 0
3 Тожибоев Элдор 03.09.1986 2
180 0 0 0
Ҳимоячилар
4 Исматуллаев Акбар 10.01.1991
2 180 0 0 0
5 Клецков Александр * 27.09.1985
12 1080 1 2 0
6 Миладинович Боян 24.04.1982
24 2153 3 8 0
7 Суюнов Илҳом 17.05.1983 21
1780 1 3 1
8 Тожиев Камолиддин 03.05.1983
16 1359 1 4 2
9 Холмуродов Акмал ** 24.08.1985
9 785 0 1 0
10 Холмуҳамедов Мурод 23.12.1990
15 1305 0 1 0
Ярим ҳимоячилар
11 Андреев Станислав 06.05.1988
25 2113 0 4 0
12 Аҳмедов Одил 25.11.1987 24
2027 9 3 0
13 Бахритдинов Акром 02.10.1992
1 20 0 0 0
14 Геворкян Артур 22.11.1984 23
1647 2 3 1
15 Каримов Шерзод 26.01.1989 21
1009 1 0 0
16 Қиличев Ойбек 17.01.1989 2
34 0 0 0
17 Козак Владимир 06.06.1993 5
160 0 0 0
18 Магдеев Ильдар 11.04.1984 8
352 0 1 0
19 Маркович Дарко 15.05.1987 9
666 1 1 0
20 Тошматов Муқим * 22.11.1987
2 39 0 0 0
21 Ўрунов Ғулом 07.06.1989 10
454 1 1 0
22 Холматов Акмал * 04.04.1976
10 586 1 0 0
23 Шарофетдинов Дилшод 15.10.1985
12 1035 0 3 0
Ҳужумчилар
24 Азизов Алишер 14.02.1990 16
921 5 0 0
25 Януш Милорад * 15.07.1982 6
345 1 1 0
26 Гейнрих Александр 06.10.1984
22 1803 11 8 0
27 Тожиев Зайниддин ** 21.06.1977
1 45 0 0 0
28 Тожиев Фарҳод ** 09.04.1986
5 329 0 0 0
29 Шихов Санъат 28.12.1989 9
206 1 0 0
30 Аҳмедов Рўзим ** 30.05.1987
8 158 0 0 0
* Жамоани тарк этган
** Ижарадан қайтган
«Пахтакор» таркибида тўп тепган энг ёш футболчи Владимир Козак. 11-турда «Локомотив»га қарши майдонга тушган футболчи шу куни 16 ёшу 357 кунлик эди. Шу ўринда Володянинг ўтган мавсум ҳам «Пахтакор»да тўп тепган энг ёш футболчи бўлганлигини айтиб ўтиш лозим. Козак жорий мавсумда нафақат «Пахтакор», балки Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг ёш ўйинчи бўлди. Жамоанинг энг қекса футболчиси Акмал Холматов. «Пахтакор» сафида сўнгги бор 13 июнь куни майдонга тушган ярим ҳимоячи 34 ёшу 69кунлик эди. Алишер Азизов (20ёш 49 кун) «Навбаҳор» дарвозасини ишғол қилиб, энг ёш гол урган футболчи бўлди. «Пахтакор» Марказий стадионида
«Локомотив» дарвозасини ишғол қилган Акмал Холматов (34 ёш 54 кун) энг кекса гол урган ўйинчи ҳисобланади.
"Пахтакор"нинг энг ёш ва қари футболчилари
Кўрсатгич Ёши Футболчи
Энг ёш гол муаллифи 20,49 Азизов Алишер
Энг қари гол муаллифи 34,54 Холматов Акмал
Энг ёш ўйнаган 16,357 Козак Владимир
Энг қари ўйнаган 34,69 Холматов Акмал
Энг ёш С.К олган 19,220 Халмухамедов Мурод
Энг қари С.К олган 28,190 Миладинович Боян
Энг ёш Қ.К олган 25,160 Геворкян Артур
Энг қари Қ.К олган 27,33 Тожиев Камолиддин
«Пахтакор» мавсумнинг энг ёш жамоаси мақомини қўлга киритди. Жорий мавсум жамоа шарафини асосан ёш ўйинчилар ҳимоя қилдилар. Шунга қарамай, жамоа чемпионатда ўз олдига фақат максимум вазифани қўйганди. 24.5 «Пахтакор»нинг жорий мавсумдаги кўрсатгичи ҳисобланади. Унинг рақибларининг умумий ёши ўртача 26.7 бўлган. Кўриб турганингиздек, пахтакорчилар асосан ўзларидан катта футболчилар жамланган жамоаларга қарши баҳс олиб борганлар.
Фақат «Олмалиқ»қина жорий мавсум умумий ёш бўйича
«Пахтакор»дан кичик бўлган ягона жамоа бўлди. 5-турдан ўрин олган баҳсда «Олмалиқ»нинг «Пахтакор»га қарши тушган футболчиларининг ўртача ёши 23.7 эди. Жамоанинг энг кекса таркиби биринчи турда «Бунёдкор»га қарши майдонга чиққан. Шу куни 25.5 ёшли «Пахтакор» 27.9 ёшли «Бунёдкор»га имкониятни бой берган. «Пахтакор»нинг энг ёш таркиби 25-турда қайд этилган. «Динамо»га имкониятни бой берган «Пахтакор»нинг ўртача ёши 23.1 эди. «Динамо» эса рақибидан 5(!) ёшга катта, яъни 28.4.
"Пахтакор" ва унга қарши майдонга чиққан жамоаларнинг жорий мавсумдаги ўртача ёши
Кун Ҳисоб Жамоанинг ўр.ёши Рақибнинг ўр.ёши
Учрашув
14.03.2010 2:1 25,5 27,9 БУНЁДКОР - ПАХТАКОР
18.03.2010 1:0 24,6 27,1 ПАХТАКОР - ДИНАМО
04.04.2010 0:1 23,7 25,1 НАВБАҲОР - ПАХТАКОР
08.04.2010 0:0 25,2 28,9 ПАХТАКОР - АНДИЖОН
18.04.2010 2:3 24,2 23,7 ОЛМАЛИҚ - ПАХТАКОР
22.04.2010 1:0 25,3 25,7 ПАХТАКОР - МАШЪАЛ
02.05.2010 0:1 26,1 28,2 ХОРАЗМ - ПАХТАКОР
06.05.2010 3:3 24,9 26,9 НЕФТЧИ - ПАХТАКОР
17.05.2010 2:0 24,2 27,6 ПАХТАКОР - МЕТАЛЛУРГ
21.05.2010 1:2 24,5 26 ШЎРТАН - ПАХТАКОР
29.05.2010 4:2 24 26,2 ПАХТАКОР - ЛОКОМОТИВ
05.06.2010 1:1 25,4 25,6 НАСАФ - ПАХТАКОР
13.06.2010 0:0 24,4 27 ПАХТАКОР - ҚИЗИЛҚУМ
31.07.2010 0:1 23,7 27,4 ҚИЗИЛҚУМ- ПАХТАКОР
05.08.2010 2:0 24,3 27 ПАХТАКОР - НАСАФ
15.08.2010 0:2 24 25,5 ЛОКОМОТИВ - ПАХТАКОР
22.08.2010 2:0 23,7 26,6 ПАХТАКОР - ШЎРТАН
26.08.2010 3:1 24,8 28,1 МЕТАЛЛУРГ - ПАХТАКОР
11.09.2010 1:0 24,7 26,9 ПАХТАКОР - НЕФТЧИ
18.09.2010 3:0 24,9 26,5 ПАХТАКОР - ХОРАЗМ
25.09.2010 1:2 24,5 26,6 МАШЪАЛ - ПАХТАКОР
02.10.2010 2:0 24,9 25,8 ПАХТАКОР - ОЛМАЛИҚ
16.10.2010 1:1 25 27,5 АНДИЖОН - ПАХТАКОР
21.10.2010 3:1 24,2 24,3 ПАХТАКОР - НАВБАҲОР
26.10.2010 2:1 23,1 28,4 ДИНАМО - ПАХТАКОР
31.10.2010 0:0 24,4 27 ПАХТАКОР - БУНЁДКОР
Жами 24,5 26,7
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади
манба: championat.uz
81